Ирланияда рейсга кеч қолиб, учиш-қўниш йўлаги бўйлаб самолёт ортидан югурган йўловчи ҳибсга олинди. Ҳодиса Дублин аэропортида юз берган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилди.
Гувоҳларнинг таъкидлашича, эркак 20 ёшда бўлган. У эшикдан отилиб чиққан ва Ryanair авиакомпанияси самолёти томонга югурган. Ҳаво кемаси Амстердамга йўл олган эди.
Эркак дастлаб аэропорт ходимлари томонидан қўлга олинган, шундан сўнг Дублин полициясига топширилган.
Изоҳ (0)