Тамаки маҳсуслотларини суиистеъмол қилиш нафақат ўпка саратони, астма, ва ўпканинг хроник касалликлари ривожланиши хавфини оширади, балки иммунитет фаоллигини сезиларли пасайтиради. Бу ҳақда биологларнинг Journal of Endodontics журналидаги хулосасига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Бу нима учун кўплаб чекувчилар кариес ва оғиз бўшлиғининг бошқа касалликларидан азият чекишини ҳамда уларнинг милки чекмайдиган кишиларникига нисбатан секинроқ жонланишини тушунтириши мумкин. TNF-альфа ва hBD-2 оқсиллари организмнинг кураш қобилиятида катта рол ўйнайди. Чекиш эса уларни ҳимояга киришишдан олдин «ўлдиради».
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти статистикасига кўра, Ерда тахминан 1,1 миллиард чекувчи мавжуд. Уларнинг катта қисми ривожланган мамлакатларда ва ўтиш давридаги давлатларда яшайди. Британиялик шифокорларнинг сўнгги тадқиқотлари чекувчиларнинг тахминан 60 фоизи айнан тамакини кўп истеъмол қилиш оқибатида вафот этишини кўрсатган.
Изоҳ (0)