Биологлар Ҳиндистонда бешиктебратарларнинг ғаройиб популяциясини аниқлади. Улар бошқа ҳашоротларни эмас, дарё ва кўлларнинг юзасига сузиб келадиган балиқларни овлайди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Маълум бўлишича, бешиктебратарлар аниқ турдаги ўлжа, айниқса, осон тутиладиган ўлжани учратиш мумкин бўлган жойни эслаб қола олади. Бу эса уларга яшаб қолиш ва «балиқли жойларга» қайтиш имконини беради. Кейинги кузатувлар бунинг қанчалик ҳақиқат эканлигини кўрсатади.
Бешиктебратарлар Ердаги энг йирик йиртқич ҳашоротлар турига киради. Улар нафақат умуртқасиз ҳайвонларни, балки кичкина калтакесаклар, қурбақалар ва қушларни овлайди.
Бу ҳашаротларнинг қизиқарли томони шундаки, урғочи ҳашорот жуфтлашиш вақтида эркагини еб қўйиши ва шу тариқа келгуси авлоди учун оқсилни захира қилиши мумкин. Бешиктебратарларнинг кўплаб турларига тааллуқли эркаклари мураккаб стратегия ишлаб чиққан бўлиб, турли ўзлаштириш даражаси билан урғочиларни уларни жуфт сифатида қабул қилишга мажбур қилади.
Изоҳ (0)