Биологлар Испаниядаги шўр кўллардан биридан жуда ноодатий сув ўтини топди. У Марсдаги булоқлар ва ерости намликларининг қалин «тузликларида» яшай олади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Таъкидланишича, бу Ерда Марсдаги каби шароитларда яшай олиш қобилияти уларнинг Қизил сайёрада ҳам гуллаб-яшнаши мумкинлигидан далолат беради. Бу, ўз навбатида, Марсни Ердан келадиган «меҳмонлардан» қўшимча ҳимоя қилиш кераклигини кўрсатади ва бундай сув ўтлари ёрдамида Марсда ҳаётни шакллантиришга имкон беради.
Изоҳ (0)