Ўзбекистон Бош прокуратураси раҳбарияти Халқаро прокурорлар ассоциацияси (ХПК) президенти Г. Ярош бошчилигидаги делегация билан учрашди, деб ёзади ЎзА.
Учрашувда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, прокуратура органлари тизимининг тубдан қайта ташкил этилгани ҳақида маълумот берилди.
Ярош Ўзбекистонда амалга оширилган янгиланиш ва модернизация жараёнига юксак баҳо берар экан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан ҳамкорлик ўрнатишга катта ишонч билдирди. Учрашув давомида у ХПАнинг фаолияти, унинг асосий йўналишлари ва вазифалари ҳақида сўзлаб берди.
Қайд этилганидек, ХПАга 180 давлат аъзо бўлиб, у дунёнинг кўп мамлакатлари прокуратура органлари орасида профессионал алоқаларни ўрнатиш учун муҳим платформа ҳисобланади.
ХПА президенти ўзбекистонлик ҳамкасбларини 2019 йилда Минск (Беларусь) шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган минтақавий конференцияга таклиф қилди.
Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон ХПАга аъзо бўлиши учун томонлар амалга оширилиши лозим бўлган давлат ички таомилларини йўлга қўйиш ҳамда бошқа аъзо давлатлар прокуратуралари билан Ўзбекистон учун манфаатли бўлган алоқаларни ўрнатишда ХПА томонидан ёрдам берилишига оид масалалар ҳақида оғзаки келишиб олинди.
Изоҳ (0)