Турин политехника университетида вазирлик ва идоралар вакиллари учун «Давлат харидлари ва фуқароларга хизмат кўрсатиш» мавзуида семинар бўлиб ўтди, деб ёзади Spot. Унда «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга кирганидан кейин юз берган асосий ўзгаришлар биринчи марта эълон қилинди.
Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Қонунчиликни уйғунлаштириш бошқармаси бошлиғи Анна Полвонова қонун кучга кирганидан кейин ўтган олти ой давомида ижобий самара яққол кўзга ташланганини таъкидлади: нафақат давлат харидлари соҳасида шаффофлик ошган, балки харидлар бўйича давлат бюджети катта миқдорда тежалган (8,7 фоиздан 17,6 фоизгача).
«Уч ой ичидагина 113,2 миллиард сўмдан ортиқ маблағ тежалган, бу эса солиқ тўловчиларнинг пули», — деди Полвонова.
Изоҳ (0)