28 сентябрь куни 09:00 да ICTEXPO-2018 кўргазмаси ва DIGITAL UZBEKISTAN форуми доимий анъанага мувофиқ ОАВ вакиллари ва иштирокчиларни рўйхатга олиш билан бошланди.
DIGITAL UZBEKISTAN форуми ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқовнинг кириш нутқи билан старт олди. Бу йил ҳафталик ишида саммитдан воз кечилган.
Соҳадаги маҳаллий ва хорижий мутахассислардан иборат 17 нафар спикернинг тақдимотлари ичида айни дамда мамлакат учун аҳамиятли бўлган икки соҳа: электрон ҳукумат тизими ҳамда таълим тизимига инновацияларнинг жорий этилиши мавзулари йиғилганларга айниқса қизиқ эди.
Ҳамма ҳам, масалан, 2030 йилга келиб рақамли ҳукуматга айланишни истайди. Аммо давлатнинг рақамлаштирилиши ҳамда фуқаролар билан алоқага киришиши нафақат катта енгиллик, балки кам бўлмаган миқдордаги таваккалчиликни келтиради. Айни шу таваккалчиликни тушуниб, бошқара оладиган, стратегия ишлаб чиқа олган давлатланинг дастурлари баланслашгани, чуқурлиги ва самарадорлиги билан фарқ қилади. Келинг, мен электрон ҳукумат келтириши мумкин бўлган таваккалчиликлардан асосийсини таъкидлаб ўтсам. Бу фуқаронинг электрон ҳукумат тизимидаги маълумотларининг хавфсизлиги ва ишончлилиги. Зеро, рақамлашган тизимдаги ҳар қандай санкцияланмаган ҳужум ёки носозлик ҳар бир шахснинг маълумотларини жиддий хавф остига қўяди. Бунинг талофатларини ҳамма давлатлар ҳам етарлича баҳолай олмайди.Борис Порецкий, ERNST&YOUNG МЧЖ халқаро аудиторлик компанияси ҳамкори «Ҳукуматларнинг рақамлашишини нима бошқаради? Тенденция ва мисоллар» маърузаси билан иштирок этди.
Олдиндан белгилаб олган режаларимизга мувофиқ, биз биринчи навбатда барча таълим муассасаларини кенгтармоқли инернет билан таъминлашни йўлга қўйиш ҳаракатини олиб борамиз. Бунда интернет тезлиги 10 мб/сонияни ташкил этишига эришмоғимиз лозим. Шунингдек, энг асосийси, интерактив-таълим хизматлари портал хизматларини мукаммал йўлга қўйиш режамиз бор. Бунда таълим муассасаларининг электрон базаси, жумладан, ўқувчиларнинг ўзлаштириши, давомати, синф журнали, кундаликлар ва ҳоказоларни ўзида жамлайдиган тизим ташкил этилади. Шу йилнинг октябрь ойидан эса 24 соат ишлайдиган, ҳам ўқитувчи, ҳам ўқувчилардан шикоят ва таклифларни қабул қилувчи call-марказимиз йўлга қўйилади.DIGITAL UZBEKISTAN форумида муҳокамалар давом этаётган бир пайтда параллел равишда ICTEXPO кўргазмасида турли IT-компаниялар ва давлат ташкилотлари бир йил ичида эришган инновациявий ютуқларини ташриф буюрганларга намойиш этди. Биз энг кўп қизиқишга сазовор бўлган икки стендга яқинлашдик. Буларнинг биринчиси интерактив роботлар. Суратдаги робот Interactive Robot Solutions МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган. У инсон билан мустақил мулоқот қилади. Ҳазиломуз сўзларни кўп ишлатади ва кайфиятни кўтаради. Робот атрофига кўплаб одамларни тўплай олади, бу эса тижоратда маҳсулот ёки хизматларни реклама қилишда қўл келади.Келгуси йилдан эса пилот шаклда болаларни мактабга электрон шаклда ягона ойна принципида аввал Тошкент шаҳрида, кейин бошқа ҳудудларда жорий этмоқчимиз. Бу коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва тизимдаги маълумотларни билиб туришимизни осонлаштиради. Хусусий сектор билан изчил ҳамкорлик, стеам-синфхоналар, айрим мактаб йўналишларини ауцорс шаклида олиб бориш каби режаларимиз ҳам жиддий ишлашни талаб этади ва ҳозирда бунинг учун барча чора-тадбирларни олиб боряпмиз.
Сарвар Бобохўжаев, халқ таълими вазири ўринбосари, «Халқ таълими тизимига ахборот-коммуникация воситаларининг жорий қилиниши» маърузаси билан иштирок этди.
Кўргазмада эътиборли бўлган яна бир стенд электрон ҳужжатларни тайёрлаш, қабул қилиш, юбориш ва етказиб беришни таклиф этувчи «faktura.uz» хизмати саналади. Ишлаб чиқарувчиларнинг айтишича, тизим жуда оддий ишлайди, компания ўзининг ҳужжатлар базасини ишлаб чиқишни тизимга беради, истаган вақтда тизимдан биргина ҳаракат билан уларни олади ва керакли жойга юборади. Воситалар, инсон ресурслари, вақт тежалади, сақлашга қулай.
Хулоса қилиб айтганда, бу йилги ҳафталикнинг кўргазма ва форуми унинг иштирокчиларига ўзаро манфаатли келишувлар олиб келади олади, деб умид қиламиз.
Айтганча, айни дамда ICTEXPO-2018 кўргазмаси ва DIGITAL UZBEKISTAN форуми билан параллел тарзда Қозоғистонда Astana Media Week – 2018 ҳафталиги ҳам ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)