Миллиардер Роман Абрамович «Челси» клубини сотиб юбориши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Абрамовичнинг ҳозирги ҳолати билан таниш бўлган манба унинг Лондон клубини 3 миллиард фунтга сотиш мумкин деб ҳисобламоқда.
Аввалроқ Роман Абрамович Британиянинг бой кишиларидан бўлган Жим Рэтклифф таклифини рад этганди. Жим «Челси» учун 2,3 миллиард фунт таклиф қилган.
Маълумот учун, россиялик тадбиркор «Челси»ни 2003 йилда 140 миллион фунтга сотиб олганди. Клуб бу муддатда АПЛни 5, Англия Кубогини 2, Англия Лига кубогини 3 марта қўлга киритди. Бундан ташқари лондонликлар бир мартадан Европа Чемпионлар Лигаси ҳамда Европа Лигасида ғолиб чиқди.
Изоҳ (0)