Самарқанд вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Набижон Турдиев ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда «Турон 24» хабар бермоқда.
Унинг ўрнига шу пайтгача вилоят ҳокимлиги матбуот котиби вазифасида фаолият кўрсатган Манноп Ибодуллаев тайинланди.
Ташкилий масала кўриб чиқилган йиғилишда вилоятдаги нашрлар адади камайиб кетгани ҳам танқид қилинди. Қарийб 4 миллион киши истиқомат қилаётган Самарқандда бугунги кунда вилоят, шаҳарлар ва туманлар газеталари жами 72978 та нусхада чоп этилмоқда.
Хусусан, рус тилида «Самаркандский вестник» газетаси 4063 ва тожик тилида «Овози Самарқанд» газетаси 2400 нусхада чоп этилиши вилоятда яшаётган рус ва тожикзабон аҳолининг эҳтиёжини тўла қондиролмаслиги таъкидланди.
Изоҳ (0)