22 сентябрь пойтахт ҳокимлигида навбатдаги «Инвестор куни» бўлиб ўтди. Унда Бектемир, Олмазор туманларидан ташриф буюрган тадбиркор ва инвесторларнинг 20 дан ортиқ лойиҳалари муҳокама этилди. Бу ҳақда Spot хабар берди.
«Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев лойиҳаларнинг аввало, янги ишчи ўринлари яратилиши ва аҳоли манфаатларига ҳар томонлама мос бўлиши зарурлигини таъкидлади», —дейилади хабарда.
Хусусан, Ортиқхўжаев Олмазор туманида йиллик товар айланмаси 5 миллион доллар бўлган «Дента сервис» хусусий стоматология ва тиббиётда оғриқсизлантирувчи дори воситаларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона лойиҳаси билан танишди.
Пойтахт ҳокими лойиҳани қўллаб-қувватлаб, пойтахтда сифатли хизмат кўрсатувчи тиббиёт марказлари кўпайишига ишонч билдирди.
5 соат давом этган учрашувда Жаҳонгир Ортиқхўжаев тавсия этилган лойиҳаларнинг 80 фоизини маъқуллади.
Изоҳ (0)