Тошкентда «ВАЗ-2103»ни олиб қочган шахс ушланди. У маст ҳолатда бўлган
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 2018 йил 22 сентябрь куни номаълум шахс фуқаро Ғ.И.нинг уйи олдида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган «ВАЗ-2103» русумли автомашинасини ҳайдаб қочган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида автомашина Чилонзор туманида жойлашган «Эркин» ЙПХ масканида ушланиб, ушбу жиноятни Жиззах вилояти Фориш туманида яшовчи С.У. маст ҳолда содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.
Изоҳ (0)