Наманган шаҳрининг марказида жойлашган Қодирхўжа эшоннинг уйи тарихий ва маданий ёдгорликлар рўйхатидан ўрин олган бўлиб, яқингача сайёҳлар эътиборидаги масканлардан бири эди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Айни пайтда ушбу маданий ёдгорлик ташландиқ ҳолга келиб қолган. Бир пайтлар анча маблағ эвазига таъмирдан чиқарилган бинолар ночор кўринишда.
Тарихдан ҳикоя қилувчи экспонатлар қўйилган залларга кириб бўлмайди — эшиклар қулфланган. Боз устига, мазкур ҳовли ҳудудидан кимгадир икки қаватли дўкон ва омборхона қуриш учун ер ажратилган. Чала қолган бу объект ҳам манзилни янада хунуклаштирган.
Энг ажабланарлиси, «Олтин мерос» халқаро хайрия жамоат фонди Наманган вилояти бошқармаси худди шу манзилда жойлашган. Бироқ, Қодирхўжа эшон уйи бир неча йилдан буён ўз ҳолатини сақлаш у ёқда турсин, тобора емирилиб бормоқда.
Шу кетишда ноёб меъморий ёдгорлик ўз қийматини йўқотиши аниқ. Наҳотки, бу ҳолатга мутасаддилар томошабин бўлиб қараб тураверса?
Изоҳ (0)