Олимлар аспириннинг ҳар куни қабул қилиниши кекса кишилар умрини узайтиришга ёрдам бермаслигини аниқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Тажриба беш йил давомида ўтказилган. Унда Австралия ва АҚШдан 19 мингдан ортиқ киши иштирок этган. Уларнинг ўртача ёши 74 ни ташкил қилган. Иштирокчиларнинг ногиронлиги бўлмаган ҳамда юрак-қон томир касалликлари ва ақли пастлик билан оғримаган. Иштирокчиларнинг ярми кунига 100 миллиграмм аспирин қабул қилган, бир вақтнинг ўзида қолганлар плацебо қабул қилган.
Тадқиқотнинг кўрсатишича, тажриба иштирокчилари ўртасида ўлим, ногиронлик ёки ақли пастликнинг частотаси бўйича сезиларли фарқ бўлмаган. Олимлар тажрибада иштирок этувчиларнинг биринчи гуруҳида ҳар мингта кишининг 21,5 тасида, иккинчи гуруҳда эса 21,2 тасида шундай ҳолатни қайд этган. Шу билан бирга, жиддий қон кетиш хавфи аспирин қабул қилувчиларда 3,8 фоизни, плацебо қабул қилувчиларда эса 2,8 фоизни ташкил қилган.
Тадқиқотчиларнинг хулосасига кўра, беш йил давомида кекса кишиларнинг аспирин қабул қилиши уларнинг умрини узайтирмаган ва жиддий қон кетишлар сонини оширган.
Изоҳ (0)