Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани, Нурафшон кўчасида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 14 яшар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Шахриёр А. 119-мактаб қаршисида жойлашган пиёдалар ўтиш жойидан кетаётганида Spark ҳайдовчиси 24 ёшли Зиёдулла Х. светофорнинг тақиқловчи чироғига тўхтамай, уни уриб юборади.
Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, Шахриёр вафот этди.
Ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси иккинчи қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)