А-373 «Тошкент—Ўш» автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи қисмида 6 та фоторадар ўрнатилди. Бу ҳақда «Дарё»га Наманган вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати маълум қилди.
Онлайн тизимида ишловчи «Арена» стационар фоторадарлари йўлнинг 221—284 километрлари оралиғида ўрнатилди. Улар 18 сентябрдан бошлаб қоидабузарликларни қайд этишни бошлади.
Шунингдек, ушбу оралиқда «Қамчиқ автойўл» унитар корхонаси билан ҳамкорликда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга даъват қилувчи 6х3 ўлчамидаги 8 та баннер ҳам ўрнатилди. Яқин орада яна 15 та шундай баннер тайёрланиши кўзда тутилган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 8 ойи давомида довоннинг вилоят ҳудудидаги қисмида 43 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бунинг оқибатида 12 киши ҳаётдан кўз юмди, 37 киши жароҳат олди.
Изоҳ (0)