Бугун, 20 сентябрь санасида Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида дзюдо бўйича 32-Жаҳон чемпионати старт олади.
Жаҳоннинг 131 мамлакатидан 800 нафарга яқин зиёд спортчи иштирок этадиган мусобақада ўзбекистонлик полвонлар ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб боради. Бугун икки нафар ўзбекистонлик дзюдочи мусобақада медаллар учун курашга чиқади. Эркаклар ўртасида Шарофиддин Лутфуллаев (-60кг) гиламга чиқса, аёллар ўртасидаги баҳсларда Маржона Салоҳиддинова (-48кг) ўз имкониятини синовдан ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатида қуйидаги таркибда иштирок этади:
Эркаклар:
- -60кг: Шарофиддин Лутфуллаев
- -66кг: Сардор Нуруллаев
- -73кг: Ҳикматулло Тўраев, Ғиёсжон Бобоев
- -81кг: Шарофиддин Болтабоев
- -90кг: Давлат Бобонов
- -100кг: Муҳаммадкарим Хуррамов, Шерали Жўраев
- +100кг: Бекмурод Олтибоев
- -48кг: Маржона Салоҳиддинова
- -52кг: Гулноза Зияева
- -57кг: Амина Мамедова
- -70кг: Гулноза Матниязова, Шоҳиста Назарова
- -78кг: Нодира Йўлдашева
Изоҳ (0)