Кеча, 19 сентябрь санасида Европа Чемпионлар Лигаси 1-тури доирасида «Реал» ўз майдонида «Рома»ни қабул қилиб 3:0 ҳисобида ғалабага эришди.
Шу тариқа мадридликлар Еврокубоклардаги уй учрашувларида кетма-кет 43-ўйинда рақиб дарвозасини ишғол қилди. Аввалги рекорд Лондоннинг «Тоттенҳэм» жамоасига тегишли эди. «Шпорлар» 1961 йилдан 1984 йилга қадар Еврокубоклардаги 42 та уй учрашувида кетма-кет гол урганди.
Шунингдек, «Реал» сардори «Рома»га қарши ўйинда сариқ карточка олди. Бу унинг ЕЧЛдаги 37-сариқ карточкаси бўлди. 32 ёшли Рамос натижада ундан олдинги рекорд соҳиби Пол Скоулзни қувиб ўтди. Пол ҳисобида шу кунга қадар 36 та сариқ карточка мавжуд эди.
Изоҳ (0)