Буюк Британиянинг HSBC банкида босқарма бошлиғи лавозимида ишлаган, айни дамда Ўзбекистон молия вазири маслаҳатчиси ва бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритишни бошлаган Одилбек Исоқов «Ёшлар» телеканали мухбири Нилуфар Раимовага эксклюзив интервью берди.
—Одилбек ака сизни Ўзбекистонда кўриб турганимиздан жуда ҳам хурсандмиз. Сиз кўп йиллар мобайнида Буюк Британиянинг HSBC банкида Бошқарма бошлиғи лавозимида ишладингиз. Сизни, Ўзбекистонга қайтишга нима ундади?
—Ўзбекистон Республикасининг илк суверен рейтингини олиш ва халқаро молия бозорларида ўз облигацияларини чиқаришни ташкил этиш таклифи тушганда ҳеч иккиланмасдан қабул қилдим. Жадал суратда кетаётган ислоҳотларга озгина бўлса ҳам ўз ҳиссамни қўшгим келди.
—Хорижда қайси йўналишда фаолият олиб боргансиз?
– HSBC банкида 12 йил мобайнида асосан ривожланаётган мамлакатларга жаҳон молия бозорларидан инвестиция олиб кириш.
Изоҳ (0)