Филиппинда «Мангхут» тўфони оқибатида ҳалок бўлганлар сони 59 кишига етди. 47 киши жароҳатланди, 16 киши эса бедарак йўқолган деб эълон қилинди. Бу ҳақда «РИА Новости» миллий полицияга таяниб хабар бермоқда.
Итогон шаҳри мэри Викторио Палангдан айтишича, 40—50 киши ер кўчиши туфайли, шаҳардаги бараклардан бирида қамалиб қолган бўлиши уммкин. Полиция маълумотларига кўра, ер ўпирилиши тўртта кончилар баракини вайрон қилган, оқибатда 26 киши ҳалок бўлган, саккиз киши бедарак йўқолган.
«Мангхут» тўфони Филиппин шимоли-шарқий соҳилларига 14 сентябрь куни ёпирилди, 15 сентябрь куни эса Хитойгача етиб борди.
Изоҳ (0)