«Барон 2» фильмининг суратга олиш ишларига тайёргарлик кўраётган режиссёр Рустам Саъдиев «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад уюштирди.
Режиссёр интервью давомида «Барон 2» фильмининг 85 % воқеалари чет элларда бўлиб ўтишини маълум қилди.
‘Барон 2’ фильмининг воқеалари 85 % чет элда бўлиб ўтади. Суратга олиш ишлари Миср Араб Республикасининг Қоҳира шаҳрида, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида, Ливан давлатида бўлиб ўтиши режалаштирилган. ‘Ўзбеккинo’ раҳбари Фурқат Зокиров ижодий жамоамиз олдига ‘Барон 2’ фильми дунё кўрадиган, нафақат кўрадиган балки халқаро кинопрокатда сотиш ҳам мумкин бўлган фильм бўлиши керак, деган вазифани қўйдилар.Рустам Саъдиев, «Барон 2» фильмининг режиссёри