Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистонда бугун, 15 сентябрдан бошлаб қолипли («буханка») нон нархининг давлат томонидан тартибга солиниши бекор қилинди. Вазирлар маҳкамаси қарорига биноан эндиликда «буханка» эркин бозор нархи бўйича сотилади. 15 сентябрдан бошлаб «буханка» нархи қарийб икки баробар ошиб, 650 сўмдан 1200 сўмга кўтарилди.

Фото: Telegram / @UzbekVideo

Фото: Telegram / @UzbekVideo

2018 йил 1 октябрдан бошлаб аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ун ва қолипли нон олиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи (18 400 сўм) миқдорида компенсация тўлови тўлаб берилади.

Маълумот учун, Ўзбекистонда қолипли нон нархи охирги марта 2014 йил сентябрида 50 сўмга қимматлаб, 650 сўм этиб белгиланган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар