АҚШнинг Шимолий Каролина штатидаги WCTI телеканали ходимлари кучайиб бораётган «Флоренс» тўфони сабаб бевосита жонли эфир вақтида таҳририятни тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Эвакуация эълон қилинганидан сўнг, аксарият журналистлар бинони тарк этган, бироқ жонли эфирда чиқиш қилаётан бошловчи ўз жойларида қолишга қарор қилган.
«Бино эвакуация қилинди, бироқ биз сизни воқеалар ривожидан бохабар қилиб туриш учун шу ерда қоламиз», — деди метеоролог Донни Кокс телетомошабинларга қарата.
Сўнг, у ҳамкасби Шейн Хинтон билан бирга маълум муддат кадрда кўриниб турди, бироқ охир-оқибат улар ҳам бинони тарк этишга мажбур бўлди.
https://twitter.com/blkahn/status/1040392771717267457
Кейинроқ телеканал баёнот бериб, WCTI’нинг ҳеч бир ходими тўфондан зарар кўрмаганини маълум қилди. Синоптикларнинг фикрича, «Флоренс» сўнгги йиллард АҚШга ёпирилган бўронлар орасида энг хавфлиларидан биридир.
Изоҳ (0)