Тошкент шаҳрида 7 сентябрь кунидан 13 сентябрь кунигача бўлган муддат ичида мобил (кўчма) радарлар томонидан шаҳар кўчаларида 9 870 та тезлик оширилганлиги факти қайд этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Масалан, 7 сентябрь кунининг ўзидаёқ 523, 12 сентябрь куни эса 520 марта тезлик оширилганлиги ҳолати қайд этилди. 13 сентябрь куни эса радарлар 690 марта тезлик оширилганлиги фактини қайд этди.
ИИББ ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш ва тезликни оширмасликка чақиради.
Изоҳ (0)