Туриннинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду машғулотларга қўшилишдан аввал жамоа телевидениеси журналистини эфир вақтида пародия қилди.
Машғулотларга чиқаётган Криштиану суратга олиш гуруҳини пайқаб қолади ва унинг ортига келиб, журналистнинг ҳаракатларини имо-ишора билан такрорлайди. Унга клуб ходимларидан бири ҳам қўшилган. Журналист эса Роналдунинг ҳаракатларини эса пайқамай қолади.
Маълумот учун, Роналду ёзда «Реал»дан «Ювентус» сафига келиб қўшилганди. У А Сериянинг ортда қолган уч турида майдонни голсиз тарк этишга мажбур бўлди.
Изоҳ (0)