Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев сенатор этиб сайланди. Бу ҳақда депутат Нуриддин Зайнитдинов Facebook’даги саҳифасида хабар берди.
14 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон давлат консерваторияси катта мажлислар залида Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Олий Мажлиснинг Сенати аъзоси сайлови бўйича Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман кенгашларининг қўшма мажлиси ўтказилди.
Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайлов натижаларига кўра, қўшма мажлисда иштирок этган 331 нафар депутатдан 324 нафари ёқлаб берган овоз билан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди.
Изоҳ (0)