«Ўзбекистон Республикасида меҳмонхона бизнесини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Ушбу қарор лойиҳаси Туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан тайёрланган.
Унда вилоятларнинг туризм салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш, меҳмонхона хизматларини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш ошириш, меҳмонхона секторига инвестицияларни жалб қилиш мақсадида қатор вазифалар белгиланган.
Шунингдек, қарор лойиҳасида биринчи ва иккинчи босқичда, яъни 2018—2022 йилларда кичик меҳмонхоналар қуриладиган туман ва шаҳарлар рўйхати берилган.
Изоҳ (0)