Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида яшовчи эркак синглисининг номусига теккан ҳамқишлоғини пичоқ билан яралагани учун етти йилга қамалди, дейилади «Darakchi.uz»да эълон қилинган хабарда.
Маълум бўлишича, ака синглиси бир йигит билан учрашиб юришидан хабар топиб, унга қўни-қўшниларнинг гап-сўзларига қолмасдан, уларнинг бошини боғлаб қўйиш таклифини киритади.
Кейинроқ эса у синглисининг номусига текканини билиб, у билан «юзма-юз гаплашиш учун» ўзи чақирган тўйхонага ошхона пичоғини ёнига олиб, боради. У ерда синглисининг йигитини пичоқ билан яралайди.
Бўлиб ўтган воқеалардан кейин йигит ва қиз унаштирилган, аммо ака содир этилган жиноятда айбли деб топилиб, ЖКнинг 25 (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш), 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2 – қисми «л» банди билан ЖКнинг 57-моддаси (Енгилроқ жазо тайинлаш)ни қўллаб етти йилга озодликдан маҳрум этилди.
Изоҳ (0)