2018 йил 8 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Ҳ.У. ўзи ишлайдиган автотураргоҳ қоровулхонасида таниши М.Л. исм-шарифли аёл билан можарога боради. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
У ўзаро жанжал туфайли аёлнинг бош ва танасининг турли жойларига қўли билан уриб, жароҳат етказган. Оқибатда М.Л. воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ҳ.У. ушланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)