Ўзбекистон II чоракда жалб қилинган сармоя ҳажми бўйича МДҲ мамлакатлари орасида биринчи ўринни эгаллади: 1,24 миллиард доллар ёки 51% сармоя жалб қилинган. Бу ҳақда Spot Евроосиё тараққиёт банкининг халқаро банкларнинг инвестиция фаолияти шарҳига таяниб хабар берди.
Жалб қилинган сармоя ҳажми бўйича иккинчи ўринни Россия 855,3 миллион доллар (умумий молиялаш 33%) миқдорда ажратилган сармоя билан эгаллади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Россия маъқулланган лойиҳалар сони бўйича биринчиликни эгаллади. Ўтган чорак учун ҳар бир мамлакатда бештадан ташаббус тасдиқланган.
Изоҳ (0)