Қорақалпоғистоннинг Қанликўл туманидаги «Бешкўпир» овул фуқаролар йиғинида фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида миллийлик ва замонавийликни мужассам этган қора уй (ўтов) кўринишидаги бекат қурилди. Бу ҳақда «Karinform.uz» хабар бермоқда.
Ушбу бекат қорақалпоқ халқининг миллий нақшлари билан безатилган. Маҳаллий аҳолининг транспорт кутиши ва дам олиши учун ўриндиқлар қурилиб, қулайликлар яратилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ тумандаги «Бўстон» овул фуқаролар йиғинида «Соябон бекат» қурилган эди.
Изоҳ (0)