Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошчилигидаги делегация Германияга жўнаб кетди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Сафар Тошкент ва Берлин ўртасида дўстона алоқалар ўрнатилганига 25 йил тўлиши муносабати билан амалга оширилмоқда.
Германиядаги учрашувлар давомида бизнес ва дўстона муносабатларни ривожлантириш борасида музокаралар ўтказилиши, хусусан, Daimler-Benz корхонаси, Haerf Recycling Center маиший чиқиндиларни қайта ишлаш компанияси раҳбарияти билан учрашувлар уюштириш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)