10 сентябрь куни Деҳлида Ўзбекистон маданияти кунлари очилди, деб ёзади «Газета.uz».
Тадбирда Ўзбекистон элчиси Фарҳод Арзиев сўзга чиқиб, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга бўлғуси давлат ташрифи икки томонлама ҳамкорликни янада бойитишига ишонч билдирди.
«Сирдарё наволари» гуруҳининг концерт дастури тақдим этилди. Ўзбекистоннинг сайёҳлик ва маданий салоҳияти ҳақидаги фильмлар намойиш этилди, шунингдек, Ўзбекистон тасвирий санъати кўргазмаси ташкил қилинди.
Тадбир доирасида Деҳлида Жамия Миллия Исламия университетининг ўзбек тили профессори Шоҳид Таслим раҳбарлигида нашр қилинган тўрт жилдли ўзбек тили дарслиги тақдимоти бўлиб ўтди.
Маданият кунлари 14 сентябргача давом этади.
Изоҳ (0)