«Ўзбекистон ҳаво йўллари» кузги-қишки навигация даврида Мумбайга (Ҳиндистон) янги йўналиш очмоқда. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент—Мумбай—Тошкент йўналишида мунтазам йўловчи қатновлари 2018 йил 30 октябрдан бошлаб амалга оширилади.
Парвозлар ҳафтасига 3 марта, сешанба, чоршанба ва жума кунлари замонавий Airbus A320 самолётларида қуйидаги жадвал бўйича бажарилади (маҳаллий вақт):
Сешанба ва жума: HY-427 Тошкент 00:05 — Мумбай 04:45;Сешанба ва жума: HY-428 Мумбай 07:45 — Тошкент 11:20;Чоршанба: HY-427 Тошкент 08:40 — Мумбай 13:25;Чоршанба: HY-428 Мумбай 14:55 — Тошкент 18:30.
Изоҳ (0)