Қашқадарё вилоятининг Нишон тумани, Самарқанд маҳалласида яшовчи А.У. ИИБга ўзи дуч келган фирибгарлик ҳолати юзасидан мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Аризачига кўра, икки нафар номаълум шахс «Ойдин» қорамол бозорида унга тегишли 2 бош қорамолни 4,5 миллион сўмга сотиб олишга келишади. Унга дастлаб 100 000 сўм бериб, қолган пулни Қарши шаҳрида беришга келишишади. Бу ерда эса унга қалбаки (сувенир) 600 АҚШ доллари тутқазишади.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Косон тумани яшовчи Э.Т. ва С.Д. содир этганликлари аниқланиб, ушланди.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)