Ўзбекистонда мажбурий меҳнат борасида қуйи бўғиндаги ўзбошимча раҳбарларни фош этишда ҳукуматга ёрдам бериш учун @paxta2018_bot манзилида «ПAХТА-2018» номли махсус бот очилди. Бу ҳақда Хушнудбек Худайбердиев ўз Telegram-каналида хабар бермоқда.
Агарда:
- сизни иш, ўқиш ёки яшаш жойингиздан пахта теримига чиқишга мажбурлашаётган бўлса;
- сиздан пахтага чиқмаслик эвазига пул талаб қилишаётган бўлса;
- пахта далаларида болалар меҳнатига гувоҳ бўлсангиз;
- ўз хоҳишингиз билан эркин теримчи сифатида пахта теримига чиққан бўлсангиз-у, лекин ётоқ, озиқ-овқат, меҳнат муҳофазаси бўйича етарли шароитлар бўлмаса ёхуд пахта терими учун меҳнат ҳақингизни ўз вақтида беришмаётган бўлса;
- ва шу каби бошқа муаммолар юзага келган бўлса унда зудликда хабар беринг, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)