Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи С.А. жорий йил 2 сентябрь куни Чорсу даҳаси олдида Фарғона вилоятида яшовчи А.И. томонидан қаровсиз қолдирилган Captiva русумли автомашинани ҳайдаб қочди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
С.А. шу куни соат 23:00 атрофида машинада воқеа жойига қайтиб келган вақтида ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)