Россияда Ravon автомобилларининг етишмовчилиги ёз давомида компания битта дона бўлса ҳам автомобиль сотмаслигига олиб келди. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.
Сўнгги марта компания томонидан май ойида 508 дона автомобиль сотилди.
Танқисликнинг камида икки сабаби бор — Россия бозоридаги нархларни қайтадан кўриб чиқилиши ва компаниянинг бизнес модели ўзгариши:
«Россия ва Ўзбекистон миллий валютасининг ўзгариши, шунингдек РФ утилизацион йиғимларининг ставкалари ошиши нархларнинг қайта кўриб чиқилишига сабаб бўлди. Бизнес моделининг ўзгариши янгиланган моделларга сабаб бўлди ва Ravon брендининг ривожланиши билан давом этмоқда», — дейилади хабарда.
Администраторлар Ravon брендининг Россиядаги уюшмаси расмий сайтидаги «Автомобиллар қани?» ва «Улар қачон сотувга қўйилади?» деган саволларга аниқ жавоб бермасдан кутишни ва янгилашни кузатиб боришни таклиф қилмоқда.
Изоҳ (0)