Тинч океанидан Японияга ёпирилган «Жеби» довули Ferrari брендининг Рокко оролида жойлашган дилерлик марказига тегишли 51 та машинага зарар етказган. Компания эгасининг сўзларига кўра, барча машиналар утилизацияга юборилади, чунки двигателга денгиз суви кирганидан кейин уларни таъмирлаб бўлмайди. Бу ҳақда «Мотор» хабар берди.
Чорак аср ичидаги энг кучли деб ҳисобланган довул тезлиги соатига 162 километргача етган шамол билан бирга келган. Кўрилган чораларга қарамасдан, сув машиналар сақланган бинога кирган ва бир метргача кўтарилган.
Бу вақтда салонда 53 та Ferrari машинаси бўлган, уларнинг деярли барчаси сувга тўлган. Довулдан кўрилган умумий зарар миқдори бир миллиард иенани (тахминан 9 миллион доллар) ташкил қилган. Салоннинг эгаси харажатларнинг бир қисмини суғурта компанияси тўлаб беришига умид қилмоқда.
Изоҳ (0)