«ИрАэро» авиакомпанияси октябрь ойидан Красноярск аэропортидан Фарғонага авиарейсларни амалга ошира бошлайди. Бу ҳақда 7 сентябрь куни Красноярск аэропорти матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади «Подробно».
«‘ИрАэро’ авиакомпанияси Красноярск—Фарғона янги мунтазам йўналишида чипталар сотишни бошлади. Парвозлар 2018 йилнинг 7 октябридан 2019 йилнинг 24 мартига қадар Sukhoi SuperJet 100 ҳаво кемасида амалга оширилади», — дейилади матбуот хизмат хабарида.
Фарғонага рейслар якшанба кунлари амалга оширилади. Красноярскдан парвозлар 14:30 да, Фарғонадан 17:00 да амалга оширилади. Парвоз вақти 3,5 соатни ташкил этади. Чипталарни авиакомпания сайтидан, кассалар ва авиакомпания ваколатхоналаридан харид қилиш мумкин. Бир томонга парвоз нархи — 15 200 рубль (қарийб 1,8 миллион сўм)дан бошланади.
Изоҳ (0)