8 сентябрь куни «Ҳилол» нашриёт-матбаа мажмуасининг мажлислар залида диний-маърифий йўналишдаги икки асар тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Islom.uz» хабар бермоқда.
Даставвал Муҳаммад Айюб Ҳомидов, Обид Мирҳамидов, Абдулазиз Усмонов, Акмал Мирҳамидовлар қаламига мансуб (ғоя муаллифи шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф) «Имоми Аъзам» китобига тўхталиб ўтилди.
Йиғилишнинг иккинчи қисми Раҳматуллоҳ Сайфуддинов (Саййид Раҳматуллоҳ Термизий) қаламига мансуб «Мўмин киши — мукаррам зот» асари тақдимотига бағишланди. Ушбу китобда мўмин киши ўзида жамлаши керак бўлган гўзал ахлоқлар ҳақида сўз юритилади. Зеро, бу ахлоқларга эга бўлган киши мукаррам зот ҳисобланади. Муаллиф ушбу мақсад ҳосил бўлиши учун китобнинг тилини осон қилиб, зарурий такрорлар билан келтириб ўтган.
Тақдимот давомида ушбу нашрлар устида кўп кишилик ижодий жамоа ишлагани, жумладан мусаввирлар, дизайнерлар, техник мутахассислар, саҳифаловчилар китобга ўзгача меҳр бергани ҳолда нашрга тайёрлашгани, босмахона жамоаси ушбу китобларнинг юқори сифатда босилишида алоҳида жонбозлик кўрсатишгани алоҳида эътироф қилинди.
Изоҳ (0)