“Бизга ҳар бир давлатнинг овози эшитиладиган БМТ керак” — Саида Мирзиёева
БМТ Бош Ассамблеясининг йиллик сессиясида Ўзбекистон номидан Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева олий минбардан нутқ сўзлади. У ўз нутқида бугунги глобаллашув ва мураккаб даврда инсоният дуч келаётган долзарб муаммолар, халқаро хавфсизлик, минтақавий ҳамкорлик ҳамда Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг инсон қадрига қаратилган устувор йўналишларига алоҳида эътибор қаратди.
Шунингдек, бугун энг қудратли давлатлар ҳам глобал муаммоларни ёлғиз ҳал қила олмаслигини, таҳдидлар чегараларда тўхтаб қолмаслигини айтган Саида Мирзиёева БМТнинг ўрни ҳар қачонгидан муҳимлигини таъкидлади.