Американинг автомобиль ишлаб чиқарувчи Ford компанияси Шимолий Америкадаги икки миллионта автомобилни хавфсизлик камарини ушлаб турувчи мосламада чақин пайдо бўлиш эҳтимоли сабабли чақириб олади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Чақирув 2015—2018 йилларда ишлаб чиқарилган F-150 Regular Cab ва SuperCrew Cab моделларига тааллуқли.
Ford томонидан ўтказилган ўрганишлар автомобиллар олд ўриндиқларидаги хавфсизлик камарини ушлаб турувчи мосламалар ишлаган вақтда меъёрдан ортиқча чақин ҳосил қилишини кўрсатган.
Компания томонидан таъкидланишича, чақинлар автомобилда ёнғинга сабаб бўлиши мумкин. Шу вақтга қадар туташ ва ёнғин чиқиши ҳолатлари АҚШда 17 марта, Канадада олти марта қайд этилган.
Изоҳ (0)