Бразилия президенти лавозими учун сайлов пойгасида фаворит бўлган Жаир Болсонаруга суиқасд уюштирилиши натижасида у оғир жароҳатлар олди, деб ёзади «Вести.ru». У яқин 7—10 кун давомида касалхонада ётади.
Болсонаруга Жуиз-де-Фору шаҳрида сайловолди митинги чоғида суиқасд уюштирилди. Ёвуз ниятли шахс унга пичоқ билан зарбалар берди. Жиноятчи қўлга олинди. Бу иш бўйича иккинчи гумонланувчи ҳам пайдо бўлди.
Сиёсатчи касалхонадан чиққач, реабилитация жараёни бошланади. Шифокорларнинг айтишича, икки ойдан кейин у яна бир марта операция қилиниши мумкин.
Бразилияда умумий сайловлар октябрь ойида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)