Теҳронда Россия, Эрон ва Туркия етакчилари учрашув ўтказади. Музокараларда асосий мавзу Сурия бўлади, деб ёзади «Вести.ru».
Дастлаб учрашув иштирокчилари журналистлар қаршисида кириш нутқларини сўзлаши кутилмоқда, сўнг ёпиқ муҳокама бўлиб ўтади, унинг якунлари бўйича қўшма баёнот қабул қилинади, ундан кейин икки томонлама форматда музокаралар ўтказилади.
Туркия раҳбари билан Владимир Путин иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилади.
«Теҳрон икки томонлама музокаралар учун майдон бўлади, — деди президент ёрдамчиси Юрий Ушаков. — Биз президентимиз учун Эрон диний етакчиси ва раҳбари оятуллоҳ Хоменеий, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва Туркия президенти Эрдўғон билан учта икки томонлама учрашувларни режалаштирмоқдамиз».
Изоҳ (0)