Корея Республикаси КХДР билан жорий йил охиригача тинчлик шартномасини имзолашга интилмоқда. Бу ҳақда Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Индонезиянинг Kompas газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзади «ТАСС».
«Агар жорий йил охиригача «Корея уруши тугагани ҳақида эълон қилинса, зўр бўларди. У Корея ярим оролидаги душманликка нуқта қўярди, Сеул ва Пхеньян ўртасида ишонч ўрнатишга қўйилган амалий қадам бўларди», — деди Мун Чжэ Ин.
Президентнинг таъкидлашича, икки мамлакат етакчилари аввалроқ Корея ярим оролининг ядросиз мақомига эришиш ва барқарор тинчлик ўрнатиш ҳақида келишиб олган, энди эса ушбу қоидаларни чин дилдан бажариш қолган, холос.
Президент Сеул нафақат Пхеньян билан алоқаларни ривожлантириш, балки Шимол ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш, шунингдек, ядросизланиш жараёнини тезлаштириш учун зарур бўлган барча чораларни кўришини ваъда қилди.
Изоҳ (0)