5 сентябрь куни соат тахминан 14:00 да Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги «Шайх Зайниддин» қабристони ичида Э.М. исмли 1975 йилда туғилган эркак кишининг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон прокуратураси маълум қилди.
Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, Э.М. нинг ўлими бўйин аъзоларининг тўлиқ шикастланишларига, бўйин умуртқаларининг синишларига ва орқа миянинг тўлиқ узилишига олиб келган бўйин олди юзаси кесилган яраси ва бўйин орқа юзаси кесилган-чопилган яраси, чап елка соҳаси қонталаши, ўткир қон йўқотиш, шунингдек ички аъзоларининг кам қонлигидан келиб чиққан.
Ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Дастлабки тергов давомида Б.К. исмли шахс жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Изоҳ (0)