Нукус шаҳридаги «Туркистон» маросимлар биносида 2 сентябрь куни Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб эҳсон дастурхони ёзилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Маросимда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раиси М. Ерниязов қатнашди. Биринчи Президент хотираси ёд этилиб, Қуръон тиловат қилинди.
Тадбирда вазирлик ва идоралар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда нуронийлар иштирок этди.
Изоҳ (0)