Германиянинг Knauf корхоналар гуруҳи кенгаш аъзоси Николаус Kнауф бир гуруҳ мутахассислар билан Фарғона вилоятига келди. Бу ҳақда «Дарё»га журналист Муҳаммаджон Обидов маълум қилди.
Меҳмонлар вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев билан «Шўрсув» кичик саноат зонасида гипсокартон ва бошқа қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхона қурилишига инвестиция киритишига келишиб олди. Шу куниёқ «Шўрсув»да Германия сармояси асосида бунёд этиладиган корхона учун ер ажратилди. Николаус Kнауф уни бориб кўриб, лойиҳани маъқуллади.
Байрам кунлари Жанубий Корея иссиқлик таъминоти вазирлиги вакиллари ҳам Фарғонага келди. Амалий мулоқотлар чоғида иқтисодиёт, энергетика, молия, юқори технологиялар каби йўналишларда ҳамкорликнинг аниқ лойиҳалари тасдиқланди.
Шунингдек, меҳмонлар вилоят маркази ва шаҳар-туманлардаги байрам тантаналарида ҳам иштирок этди.
Изоҳ (0)