Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 210-мактаб олдида юк машинасида келтирилган китоблар худди ўтин ё қум-шағални тўккандек ташлаб кетилди. Воқеа суратлари Facebook‘даги оммабоп гуруҳларда эълон қилинган.
Яқиндан олинган суратларда бу мактаб ўқувчиларига ижара асосида тарқатиладиган ўқув дарсликлари эканини кўриш мумкин. Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кескин норозиликларига сабаб бўлган.
Изоҳ (0)