Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида 24 август куни Нишон туманида яшовчи С.Л. исмли аёл вилоят ИИБга мурожаат қилиб, фирибгарлик ҳолати юзасидан ариза берган.
ИИВдан маълум қилишларича, Қарши шаҳрида яшовчи Х.С бу аёлнинг ўғли А.Қ.ни танишлари орқали 1000 доллар эвазига ички ишлар органларига ёки 500 доллар эвазига халқ қабулхонасига ишга жойлаштириб қўйишини айтганини маълум қилган.
«Кўрилган тезкор тадбирлар натижасида Х.С. 1000 долларни олаётган вақтида ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган», — дейилади ИИВ ахборотида.
Изоҳ (0)